Депутатлар Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини эшитди

05.09.2022, 15:02

Депутатлар Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини эшитди

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва унинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да амалга оширилган ишларига оид Давлат дастурида белгиланган 100 мақсад ижросини таъминлаш борасида вилоятда қилинаётган ишлар юзасидан депутатлик эшитув ташкил қилинди.

Унда вилоят Уй-жой коммунал бошқармаси бошлиғи Б.Саматов ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда айтилишича, вилоят ҳудудидаги 3 та шаҳар ва 8 та туманларда жами 1833 та кўп қаватли уйлардан 1785 тасига 31 та “Бошқарув сервис компаниялари” ва 13 тасига 1 та ХУЖМШ хизмат кўрсатиб келмоқда. Ушбу уйларнинг 15 таси 7 қаватли бўлиб, 156 таси 5 қаватли, 263 таси 4 қаватли, 25 таси 3 қаватли, ва 1 374 таси 2 қаватли уйлардир. Уйларда 35 663 та хонадонлар мавжуд бўлса,  124 мингдан ошиқ аҳоли истиқомат қилади.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича вилоятда жами 21 та МФЙ лар дастурга киритилган ва дастур доирасида 30 та иншоотларни реконструкция қилиш, 119.2 км тармоқ тортиш ишлари режалаштирилган. Талаб этиладиган маблағ 30,9 млр.сўмни ташкил этади, хозирги кунда лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, экспертизага тақдим этилган.

Ҳозирда пудратчи ташкилотлар томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, 14 та уйнинг том қисми, 66 та кириш йўлаклари ҳамда 14 та уйларнинг фасад қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Депутатлик гуруҳи йиғилишида амалга оширилаётган ишлар ижобий баҳоланиб, шу билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам тилга олиб ўтилди. Аниқланган муаммоларни ўз вақтида бажаралиши бўйича депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+