Депутатлик эшитуви: Хоразмда аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш ва автомобиль йўлларининг ҳолати таҳлил қилинди

07.09.2022, 18:01

Депутатлик эшитуви: Хоразмда аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш ва автомобиль йўлларининг ҳолати таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ўтказилди. Унда депутатлар томонидан Хоразм вилоят транспорт бошқармаси бошлиғининг вилоятда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳамда Хоразм вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси раҳбарининг вилоятда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Жорий йилда автотранспорт соҳасини ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли транспорт хизмати билан таъминлаш мақсадида вилоятда қатор ишлар амалга ошрилди. Хусусан, туман-шаҳарларда жами 33 та микроавтобуслар сотиб олиниб, Урганч-Хива, Урганч-Шовот ва Хива-Хазорасп йўналишларига қатнов йўлга қўйилди.

Қилинган ишлар билан бирга ҳали ечимини кутаётган муаммолар ва режалар ҳам бисёр. Вилоят транспорт бошқармаси томонидан
2022-2026 йиллар учун дастур ишлаб чиқилди. Бунда 2026 йилга қадар вилоятда 61 та автобус йўналишини очиш режалаштирилган. 18 та янги автобус йўналишларини очиш, 100 дона оралиқ автобус бекатларини қуриш ва 53 дона оралиқ автобус бекатларини реконструкция қилиш, 48 та янги автобус сотиб олиш, 26 та микроавтобус харид қилиш,  Қўшкўпир туманида 1 та автостанция қуриш, Гурлан туман, Хазорасп туман ва Урганч шаҳар бўйича 3 та автостанция реконструкция қилиш параметрлари белгиланган. Буларнинг барчаси халқимизга ва йўловчиларга янада қулайликлар яратиш ва узоғини яқин қилишга қаратилган.

Депутатлар томонидан ақилли бекатлар йўл юзасига қурилгани ва улар йўловчига эмас тадбиркорларга хизмат қилаётгани, бошқача айтганда дўкон ёки ошхона вазифасига ўтиб қолгани танқид қилинди. Бу бўйича депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, соҳага IT техналогияларини жорий қилиш, автобуслар қатнов жадвалининг мобил иловасини яратиш борасидаги таклифлар ҳам ўртага ташланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Хоразм вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ҳам ахбороти тингланди.

Бугунги кунда вилоятда автомобиль йўлларининг узунлиги 9018 кмни ташкил қилади. Ушбу автомобилъ йўлларини 2022 йил 1 январь ҳолатига жами 5 162,1 км қисми (63 %) таъмирталаб ҳолатда бўлган. Бундан ташқари жами 1611 та кўприк мавжуд. Ушбу кўприкларни жами 1 106 донаси таъмирталаб, бунинг
247 донаси яроқсиз холатга келиб қолган.

Жорий йилда вилоят ҳудудида умумий фойдаланишдаги ҳамда ички хўжалик автомобиль йўлларида  жойлашган 63 дона темир-бетон кўпикларни қайта қуриш, мукаммал таъмирлаш ва жорий таъмирлаш ишларини бажариш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги 18 дона кўприкларни жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб қолган кўприкларда ҳам тамирлаш ишлари давом этмоқда..

Йиғилиш давомида мутасаддига депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Насиба Ваисова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар

ва мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+