Янги тизим – яхши натижа бермоқда

09.09.2022, 16:11

Янги тизим – яхши натижа бермоқда

Термиз шаҳридаги “Меҳробод” маҳалласида яшовчи Севара Жумаева “Аёллар дафтари”да рўйхатда туради. Севара уйда бекор бўлгани боис, нимадир фойдали юмуш билан ўзини ўзи банд қилиш учун имтиёз берилаётганини эшитдию, маҳаллага югурди. У уйида паррандачилик билан шуғулланиши учун шароит борлигини айтгач, 5 млн.сўм миқдорда кредит ажратиб берилди. Севара пулга дарров парранда сотиб олди ва парваришни бошлаб юборди. Ҳозирда 30 бошли паррандаси яна 20 бошга кўпайди. Тухуми ҳам, гўшти ҳам фойда бераётганидан ўзи ва оила аъзолари жуда мамнун.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” вакиллари «Меҳробод» маҳалласидаги аёлларнинг хонадонларида бўлиб, ана шундай кредит ва субсидия олган хотин-қизларнинг бугунги фаолияти билан танишишди. Ваҳоланки, жараёнда Севара каби ўзини ўзи банд қилганлар кўпчиликни ташкил этиши маълум бўлди.

Маҳалладаги Шабнам кўчаси 10-уйда яшовчи Озода Нурматова эса тадбиркорлик қилиш мақсадида 20 млн. сўм миқдорида кредит олиб, ҳозирда маҳалласиги 2 нафар ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаган.

Бинафша кўчаси 5-уйида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” нинг иккинчи йўналиши бўйича рўйхатга қўйилган Мавжуда Шариповага ҳам субсидия асосида янги инкубатор ускунаси берилди. Учрашув чоғида М.Шарипова оилавий даромади ошганидан хурсандлигини ҳамда илгари ўзининг шахсий инкубаторида 21 кун давомида 200 та жўжа очирган бўлса, ҳозирги кунда субсидия асосида олган инкубаторида 21 кун давомида 1000 дан ошиқ жўжа очириш имкони борлигини айтиб ўтди. Саховат кўчаси 11-уйда яшовчи “Аёллар дафтари”да рўхатда турадиган Қурбоной Шаймуратова эса берилган тикув машинкаси ёрдамида маҳаллада жойлашган  барча мактаб ва боғчаларнинг чойшабларини тикиб бермоқда. Яна қўни-қўшниларнинг буюртмаси ҳам етарлича топилади.

Қисқа қилиб айтганда, партия вакиллари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимининг амалдаги натижасига яна бир бор гувоҳ бўлишди.

O'zLIDeP Сурхондарё вилояти

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    629
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+