Самарқандда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди

28.09.2022, 16:31

Самарқандда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан  ишлаш бўлими томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти талаба ёшлари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев, Ғайрат Абдиевлар иштирок этиб, мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларга қаратилаётган эътибор, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ёшлар фаолиятига доир муҳим қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши, унда ёшларнинг таклиф ва фикрлари ҳам ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган яна бир эътибор намунаси эканлигини қайд этдилар.

Учрашувда ШҲТ Самарқанд саммити бўйича тушунчалар берилди. Бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ёшларимизнинг илм-фан тараққиётида уларнинг улуши ва фаоллигини оширишга аҳамият қаратиш кераклиги, келгусида яхши етук кадрлар бўлиб чиқишида эътиборни кучайтириш кераклиги қайд қилинди.

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот жараёнида партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, унда ёшларнинг фаоллигини янада ошириш масаласида фикр ва таклифлари тингланди. Шунингдек, тадбирда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 20 нафардан ортиқ ёшлар партия сафига кириш истагини билдиришди.

Жаҳонгир Хўжамқулов,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    552
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+