Депутат жарқўрғонлик сайловчилари муаммосига қулоқ тутди

06.10.2022, 11:13

Депутат жарқўрғонлик сайловчилари муаммосига қулоқ тутди

Жарқўрғон тумани “Матонат” маҳалласи фуқароларининг ҳам ўзига яраша муаммолари бор. Мисол учун, маҳалла ҳудудига 4 км масофадан 100 диаметр ўлчамдаги ичимлик суви қувурлари тортиш зарур. Яна кимгадир автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчасини қуриш бўйича ер ажратилишида ёрдам керак. Ёшлар эса мини футбол спорт майдончаси қуриб беришларини, ички кўчалар асфальтланишини хоҳлашади. Кексалар тиббий хизмат кўрсатиш контейнери ташкил этилса, мушкулимиз осон бўлади дейишади.

Маҳалла аҳли ана шундай муаммоларни ҳал этилиши учун Қонунчилик палатаси депутати Ф.Саматов ҳамда вилоят Кенгаши депутати Г.Тангироваларга мурожаат қилишди. Ҳудуддаги 32-мактабда аҳоли ва депутатларнинг учрашуви ташкил қилиниб, мазкур масалалар муҳокама қилинди. Албатта, тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари ҳам юбориладиган бўлди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    518
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+