Тахиатошлик тадбиркор Кореяда тажриба алмашмоқда
12.10.2022, 10:08
Мамлакатимизда тадбиркорликка катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса тиббиёт, шу жумладан стоматология соҳаси бугунги кунда жадал суръатларда ривожланмоқда.
Тахиатошлик тадбиркор Сабит Таджибаев 16 йилдан буён стоматология соҳасида фаолият юритиб келади.
Доимо изланишда юрадиган шифокор замонавий янгиликларни ўрганиш, малакасини янада ошириш мақсадида стоматолог-имплантологлар билан биргаликда Кореядаги “DENTIUM IMPLANT” корхонасида тажриба алмашмоқда.
Корея давлатида имплантология анча ривожланган бўлиб, мазкур корхона ҳам 25 йилдан буён юқори сифатли имплантат ишлаб чиқаради. Тахиатошлик тадбиркор ўз фаолияти давомида юқори сифатга эга бўлган ушбу корхона маҳсулотларидан фойдаланиб келмоқда.
Шифокор фақатгина ўз соҳаси бўйича тажриба алмашишдан ташқари Корея давлатида ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги компьютер томограф 3D диагностика аппаратини Қорақалпоғистон Республикасига олиб келишни режалаштирган.
Маълумот ўрнида Сабит Таджибаев турмуш ўртоғи билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги “Асилжан DENTA” масъулияти чекланган жамиятида стоматология бўйича аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг