Депутат маҳаллада сайёр қабул ўтказди

24.10.2022, 16:19

Депутат маҳаллада сайёр қабул ўтказди

Депутат халқ вакили, халқ намоёндаси. Халқ ва сайловчилар манфаатини кўзлайдиган, ҳақиқатан ҳам халқ дарди билан яшайдиган инсон. Зотан, депутат ҳар доим халқ билан бўлиши, ҳамнафас фаолият юритиши лозим.

Жомбой тумани 25-Нурафшон сайлов округидан туман депутатлигига сайланган Нодир Тўраев Қудуқли маҳалласида сайёр қабул ташкил қилди.

Сайёр қабулда сайловчилар ҳудуддаги мавжуд камчиликлар – ичимлик суви, томорқа учун сув таъминоти, ички йуллар, газ, электр энергияси, сел тўсиш учун дамба қуриш сингари масалаларда ўз фикрларини асосли баён этишди.

Сайёр қабулда аҳоли томонидан 30 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 5 та мурожаат мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан жойида ҳал этилди.

Тадбир давомида депутат ҳамда масъуллар иштирокида мурожаатлар юзасидан жойларга чиқиб, мавжуд муаммолар ўрганилиши белгиланиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

Насиба Мўминова,

O`zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    448
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+