Депутат фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал қилди

25.10.2022, 16:32

Депутат фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал қилди

Юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Пастдарғом туманидаги “Қўшчинор” маҳалласида халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қосим Қаршиев тумандаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар ва тадбиркорлар иштирок этиб, уларнинг 14 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 нафар фуқаронинг мурожаати тадбир давомида жойида ҳал этилди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди, вақт, ўрганиш талаб этиладиган масалалар ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Жаҳонгир Хўжамқулов,

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+