Партия вакиллари хоразмлик талаба ёшлар билан очиқ мулоқот қилди
23.11.2022, 15:11
O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва Урганч давлат Университети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси И.Файзуллаев, Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Ш.Атажанов, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар, партия фаоллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган партия вакиллари “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мақсади хусусида тўхталиб, партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш эканлигини билдиришди. Партия сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш бугунги кунинг муҳим масаласи экани эътироф этилди.
Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 6 нафар ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди. Тадбир сўнгида университетнинг фаол талаба ёшларига партиянинг аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг