Депутатлар маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганди

23.11.2022, 15:31

Депутатлар маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Тахиятош тумани ҳудудида ҳам кўплаб ички йўлларни таъмирлаш, газ, электр таъминотини, инфратузилма объектларини яхшилаш режалаштирилган.

Шунингдек, жойларда ички йўлларни таъмирлаш, аҳолининг ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотига бўлган талабини қондириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

O'zLiDePдан халқ депутатлари Тахиятош туман Кенгашига сайланган депутатлар Б.Шапиев ва Р.Хидирбаевлар тумандаги чекка ҳудуд "Қушчилик" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, мазкур қарорга асосан амалга оширилаётган қурилиш ишлари устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширмоқдалар.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+