Конституция – тараққиётимиз пойдевори

07.12.2022, 15:04

Конституция – тараққиётимиз пойдевори

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими томонидан Шаҳрисабз шаҳридаги “KОIKA” касб-ҳунарга тайёрлаш марказида Конституциямизнинг 30 йиллигига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.  Анжуманда вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров, ОМҚП депутати ёрдамчиси Зиёдулла Жўраевлар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ва изчил демократик ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг мустаҳкам сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ва маънавий-маданий асослари яратилганлиги, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда кучли фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида белгиланганлигини ислоҳотлар самарасида яққол намоён эканини   мамнуният ила эътироф этдилар. 

-Бош Қомусимиз амалга оширилаётган ислоҳотларда мустаҳкам ҳуқуқий ҳужжатдир, уни янгилашдан асосий мақсад - мамлакатнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратишдир, -деди Шаҳрисабз шаҳридаги “KОIKA” касб-ҳунарга тайёрлаш маркази раҳбари, шаҳар  кенгаши раиси Фазлиддин Ражабов.  - Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни  изчиллик билан давом эттиришда ҳуқуқий пойдеворни янада мустаҳкамлаш,  кенг кўламли ўзгаришларни қатъий давом эттиришимизда муҳим аҳамият касб этади. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, ҳусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадларни амалга оширишга зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига кўйди. Бунинг учун Бош қомусимизни бугунги реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор бўлиши шабҳасиз.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+