НамДУ ўқитувчи ва талабалари партия аъзолигига қабул қилинди
07.12.2022, 15:11
O'zLiDeP Наманган вилоят ҳамда Наманган шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида Наманган давлат университети ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Унда партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари О.Махмудов, O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари ва депутати С.Гаппарова, партия вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Э.Жўраев ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида бугунги шиддат билан ўзгараётган даврда ёшларнинг қизиқишлари илм, фан тараққиётида уларнинг улуши ва сиёсий жараёнлардаги ёшларнинг фаоллигига аҳамият қаратилди. Шунингдек, партия дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти бўйича маълумотлар ҳам берилди.
Учрашув якунда 10 нафар ўқитувчилар партия сафига қабул қилиниб, 2 нафар талаба “Янги авлод кадрлари” захирасига қабул қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг