Маҳалла аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди
09.12.2022, 15:58
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясиининг 56-мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқейини ошириш бўлими, ЎзЛиДеП Чилонзор туман Кенгаши ва Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.
Чилонзор туманидаги “Навбаҳор” ва “Халқлар дўстлиги” маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар олий тоифали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Иштирокчилар керакли дори-дармонлар билан таъминланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Маданият — халқимиз, жамиятимиз қиёфаси
18.05.2024, 16:03
-
Энг фаоллари сараланяпти
18.05.2024, 15:15
-
100 нафар хотин-қизни ишли қилган тадбиркор аёл танловнинг маҳалла босқичи ғолиби бўлди
18.05.2024, 15:02
-
Шаҳрисабз туманидаги 21 та маҳалласининг ишбилармон аёллари ўзаро беллашдилар
18.05.2024, 14:24
-
Чопонликда тенги йўқ хотин-қизлар баҳслашдилар
18.05.2024, 13:43
Фикрингизни қолдиринг