Бугун O'zLiDeP бутун эътиборини аҳолини ўйлантираётган асосий масалага қаратган

13.12.2022, 16:43

Бугун O'zLiDeP бутун эътиборини аҳолини ўйлантираётган асосий масалага қаратган

Совуқ кунларда аҳоли дуч келаётган муаммоларни ҳал қилишни фақат ҳукуматга ташлаб, қараб ўтириш нотўғри, барчамиз имкон қадар аҳоли дуч келаётган муаммоли ҳолатларни ечишда иштирок қилишмиз керак, дейди O'zLiDeP фаоллари, депутатлар ва тадбиркорлар

Бугун юртимизда ҳукм сураётган совуқ об-ҳаво туфайли айрим ҳудудларда юзага келаётган муаммоли ҳолатлардан барчанинг хабари бор.

Албатта, ҳукумат ушбу ҳолатда аҳоли дуч келаётган қийинчиликларни бартарф этиш учун бутун саъй-ҳаракатини ишга солаётганини ҳамма билиб, кўриб турибди.

Шундай бир вазиятда O'zLiDeP марказий ва ҳудудий кенгашлари, партиядан сайланган депутатик корпуси, қолаверса партиянинг фаоллари бўлмиш кўплаб тадбиркорлар бундай муаммолардан четда турмасдан, халқимизнинг ёнида бўлишга, ҳар бир ҳолатни аниқ ўрганган ҳолда тегишли ёрдамни амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Бугун бутун партия фаоллари иштирок қилаётган ушбу жараёндан ҳар бир вилоят кенгаши, ҳар бир туман тузилмаси, бошланғич партия ташкилоти четда турмасликка ҳаракат қилишмоқда.

Жумладан, Зангиота туманидаги “Кенг кичик” МФЙ аҳолиси ҳам ноқулай об-ҳаво туфайли электр тармоғидаги мунтазам узилишлар ортидан келиб чиқаётган муаммолардан азият чекишаётганди.

Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутат Илҳом Икрамов аҳолининг ҳақли эътирозлари баён этилган мурожаатни тизимли ўрганиб чиқди. Аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг бевосита иштирокида масалани жойига чиқиб ўрганди ҳамда мавжуд масалани ижобий ҳал этиш чораларини кўрди. Натижада, депутат ва тегишли идоралар саъй-ҳаракати билан жуда қисқа вақт ичида ҳудуддаги 250 та хонадонга хизмат кўрсатувчи ТП-208 русумли траснформатор қурилмасини алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Депутатнинг саъй-ҳаракати билан уйига чироқ қайтган аҳоли юрт дардига малҳам бўлаётган халқ вакилидан, қолаверса, ҳавонинг совуқлигига қарамасдан ўз масъулиятига садоқат кўрсатиб, тез фурсатда трансформаторни ишга туширган соҳа вакилларининг жонбозлигидан ўз миннатдорчилигини билдиришмоқда.

Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилмоқда.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+