Депутат ўз сайлов округида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этди
20.12.2022, 10:05
Маълумки, шу кунларда бутун юртимизда бўлганидек Бухоро вилоятида ҳам қиш мавсумини беталофот ўтказиш, электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг бу борадаги тушунтириш ишлари ўз кутилган натижасини бераяпти. Айниқса қиш-қировли кунларда аҳолининг кам таъминланган ва эҳтиёжманд тоифасидаги кишиларни турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Шуҳрат Бобоев саъй-ҳаракати билан ўз сайлов округи ҳудудига кирувчи Козикенти МФЙнинг Хосакор, Жанапар, Козикенти қишлоқлари аҳолиси учун арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилиб, аҳолига мақбул нархларда янги ва сифатли кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бундай хайрли ишга бош-қош бўлган халқ вакилиги аҳоли ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Мономарказ — касбга тайёрлашнинг самарали йўли
16.05.2024, 12:21
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
Фикрингизни қолдиринг