Эндиликда маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал қилади
11.01.2023, 16:33
O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ва Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, партия фаоли Раъно Ходжимухамедова бошчилигида тумандаги “Чустий” ва “Чиғатой дарвоза” маҳаллаларида яшовчи фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув чоғида Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини тадбир иштирокчиларига етказдилар. Маълумки, барча ислоҳотларимиз замини ва кўзгуси бу маҳалла. Жамиятимиздаги барча жараёнлар маҳалла ҳаётида ўз ифодасини ва амалий ечимини топади. Ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарур. Эндиликда маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиш учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда. Бунинг учун жорий йил 1 январдан бошлаб мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қоладиган бўлди. Бу эса маҳалла фуқароларининг муаммоларини ҳал қилишда туртки беради.
Мулоқот жараёнида фуқаролар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда муаммоли масалалар кўтарилди. Депутат аҳоли мурожаатларини ўз назоратига олди. Бир қанча фуқаролар O'zLiDeP сафига кириш истагини билдирдилар ва уларга партия аъзолик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
Фикрингизни қолдиринг