Бухоролик фаолларимиз саховат тадбирларида ўз ҳиссаларини қўшяпти
17.01.2023, 13:19
Бутун юртимизда бўлганидек, шу кунларда Бухоро вилоятида ҳам аномал совуқ ҳаво оқими ҳукм сурмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай эл хизматига доимий камарбаста бўлаётган вилоятдаги ободонлаштириш бошқармаси ва бўлимлари ходимларининг беминнат меҳнатлари алоҳида таҳсинга сазовордир.
O'zLiDeP Бухоро вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда партия фаоллари томонидан айни дамда ўз хизмат вазифаларини астойдил бажараётган ободонлаштириш бошқармаси, хизмат курсатиш соҳаси ходимлари ва аҳоли учун “меҳр-саховат улашиш” акцияси ташкил этилди.
Акция доирасида ҳашарчилар, турли соҳа хизматчилари ва аҳолига иссиқ қаҳва улашишди.
Партия фаоллари ўзларининг ушбу саъй-ҳаракатлари билан ҳар қандай шароитда ҳам эл ташвишини ўз ташвиши деб биладиган инсонларга ҳамиша ёрдамга тайёр эканликларини амалда исботламоқдалар.
Бундай тадбирлар аксарият шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Гулистонлик ишбилармон хотин-қизлар биринчилик учун баҳслашдилар
17.05.2024, 15:04
-
Уйда ўтирган ҳолда даромадли бўлишни истайсизми?
17.05.2024, 12:20
-
Самарқанд шаҳри Қорасув массивидаги 1680 ўринли мактабнинг қурилиш ишлари нега тўхтаб қолган?
17.05.2024, 12:15
-
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди
17.05.2024, 11:21
-
Жиззахлик мутасаддининг ҳисоботи танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
17.05.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг