O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши партиянинг ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатяпти

25.01.2023, 16:10

O'zLiDeP ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши партиянинг ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатяпти

Юртимизда азал-азалдан кексаларни қадрлаш, ҳурматини жойига қўйиш улуғ қадрият саналган. Бу анъана бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Айниқса, мамлакатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли юртимизда кекса авлод вакилларига катта ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. O'zLiDeP қошида фаолият юритиб келаётган Фахрийлар Кенгаши ҳам ана шу мақсадда ташкил қилинган эди.

Ушбу тузилма партиямиз мафкуравий ва сиёсий фаолиятини мустаҳкамлаш, партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаш, партия кенгашлари томонидан ўтказилаётган оммавий-сиёсий, маданий тадбирларни ўтказиш ва партия фаолиятига тааллуқли бошқа кўплаб ишлар амалга оширилишига кўмаклашиб келяпти.

Биргина O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгашининг ўтган йилдаги фаолиятини сарҳисоб қиладиган бўлсак, мазкур тузилма томонидан қатор салмоқли ишлар олиб борилди.

Хусусан, ўтган йил давомида оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ҳамда кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, cанъат вакиллари ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этиб келинмоқда.

Ҳисобот даврида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жами 47 та тадбирлар ташкил этилди. Уларда 3276 нафар киши иштироки қамраб олинди. Шунингдек, O`zLiDeP дастурий мақсад ва вазифаларини, ғоясини тарғиб қилиш, партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш,  партия Кенгашлари томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашишда бир қанча амалий ишлар қилинди.

Жойларда нуроний отахон ва онахонларимизни қўллаб-қувватлаш, уларни бўш вақтларини самарали ташкил қилиш борасида Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона ҳамда Қўқон шаҳарларига сайёҳатлар уюштирилди. Партиямиз фаоллари кўмагида 250 нафар нуроний отахон ва онахонларимиз сайёҳат қилиб келишди.

Бундан ташқари Фахрийлар Кенгаши аъзолари билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатиб келмоқдалар. Жойларда депутатлар билан ҳамкорликда ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, кам таъминланган ва ижтимоий химояга мухтож оилалар ҳолидан хабар олиб уларни муаммоли масалаларини ҳал этилишида ҳамда маҳалла ҳудудида бепул тиббий кўриклар ташкил этишда камтарона ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Ўтган йили 7 та бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилалар вакилларидан жами 576 нафари бепул кўрикдан ўтказилди. Бу борадаги эзгу ишларимиз жорий йилда ҳам самарали давом эттирилади.

Ватан равнақи, юрт тинчлиги, аҳоли фаровонлиги йўлида барчамиз биргаликда ишлашимиз, юрт тақдирига дахлдор бўлиб яшашимиз керак ! 

Тўрабек Назаров,

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги

Фахрийлар Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+