Жомбойлик депутат сайловчиларга ҳисобот берди

31.01.2023, 16:49

Жомбойлик депутат сайловчиларга ҳисобот берди

Жомбой тумани 25-Нурафшон сайлов округидан туман депутатлигига сайланган Нодир Тўраев туманнинг Қудуқли маҳалласидаги 29-мактабда аҳоли билан учрашуви ўтказди.

Учрашувда депутат 2022 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан сайловчиларга ҳисобот берди.

Жумладан, 2022 йил давомида сайловчилар билан 4 маротаба учрашув ўтказиб,  унда 78 та мурожаатларни қабул қилган, шундан 50 та масалали муаммоларни ечимни топганлиги қайд этилди.

“Қудуқли” маҳалласидаги Қудуқли 1 қишлоғига янги трансформатор ҳамда сим ёғоч устунларни алмаштиришда фаоллик кўрсатган халқ нойиби 10 дан ортиқ сайловчиларга газ балон олиб берганлиги таъкилданди.

Шунингдек, шу маҳалладаги Зилола Асадова, Шаҳло Ҳабибоваларнинг уйларини таъмирлаш, том қисмларни ёпишда ҳамда эшик ромлар олиб беришда амалий ёрдам кўрсатилган.

Шундан сўнг депутат фуқароларнинг ўндан ортиқ мурожаатларини қабул қилди.

 Қудуқли 2 қишлоғидан Майсара Сафарова газ балон олиб бериш ҳамда ички кўчаларига тош тўкишга ёрдам беришни сўради.

 Кулчабий қишлоғидан Феруза Дилмуродова  уйининг устини ёпишда ёрдам амалий ёрдам сўраган бўлса, Ойжахон Ашурова “Темир” дафтарга киритиш бўйича мурожаат қилди. Мазкур масала депутат томонидан  уйига бориб яшаш шароити ўрганилиб, депутат хулосаси асосида “Темир” дафтарга киритиладиган бўлди.

Элёр Ачилбоев мурожатида Қудуқли 1 қишлоғининг асосий йўли талабга жавоб бермаслиги, болаларга мактабга боришда баҳор ва қиш мавсумида қийинчиликлар туғилаётганлиги айтиб ўтилди.

Мазкур масала депутат томонидан жойида бориб ўрганилди ва депутатлик сўрови чиқарилиб ижроси назоратга олинди.

 Шу кунни ўзида депутат 29-мактаб 11-синф битирувчилари билан учрашув ўтказди. Бугунги кунда мазкур мактабда 615 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда шундан 45 нафари битирувчи ёшлар ҳисобланади.

Насиба Мўминова,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+