“Электрон ҳукумат” аҳоли, тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қилади

03.02.2023, 16:25

“Электрон ҳукумат” аҳоли, тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қилади

O`zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан депутатлар, партия фаолллари, тадбиркорлар ва бир қатор ҳамкор ташкилот вакиллари  иштирокида “Электрон ҳукумат” концепцияси аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари ўртасида ўзаро самарали мулоқотни шакллантиришга хизмат қилади” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Маълумки, Электрон ҳукумат давлат органларининг жисмоний ҳамда юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологиялари воситасида давлат хизматлари кўрсатишга оид фаолиятини, шунингдек идоралар ўртасида электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга йўанлтирилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими ҳисобланади.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан мавзу юзасидан  йиғилганларга батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Хусусан, электрон ҳукумат тушунчасига таъриф берилар экан, уни давлат оганлари кўрсатаётган ҳизматларнинг очиқлиги, шаффофлиги, шунингдек, самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида рақамли технологиялардан фойдаланиш усули деб тушуниш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан, компьютер тармоқлари, интернет, телефон ва бошқа шу каби ахборот технологиялари хизматларидан фойдаланиш сифатини ошириш, ҳукумат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фуқаролар билан алоқа каналларини яратиш, сиёсий ёки маъмурий жараёнларга фуқароларни тарғибот ва ташвиқотлар орқали жалб қилиш каби жараёнлар юзасидан йиғилганларнинг саволларига батафсил жавоб бериб ўтилди.

Таъкидланганидек, электрон хизматларнинг ривожи, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш баробарида нафақат шу ташкилотнинг, балки бутун мамлакатнинг умумий имиджини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+