Қашқадарёлик ёш парламентчилар сараланди

13.02.2023, 15:40

Қашқадарёлик ёш парламентчилар сараланди

Қашқадарё ёшлари орасида мамлакат қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этиш ниятида бўлган 203 нафар йигит-қизлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га бўладиган сайловда иштирок этиш учун ҳужжат топширган эдилар. Ёшларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш,  сиёсий – ҳуқуқий  билимларини мустаҳкамлаш, иқтидорларини намоён этишга яқиндан кўмаклашадиган мазкур парламент аъзолигига талабгорлар ўртасидаги баҳс анчагина қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди. 

 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, 9-Гулистон сайлов округидан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Шуҳрат Асланов раислигидаги ҳакамлар ҳайъати ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларини қай даражада билишлари,  парламент фаолиятига оида янгиликлардан бохабарлиги, сиёсий партия ва унинг кенгашлари, депутатлар фаолияти билан танишлиги, истиқлолга дахлдорлик туйғуси, эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданияти, фаол фуқаролик позициясининг шаклланганлиги, партия дастурий мақсадларини тенгқурлари орасида тарғиб қилиш борасидаги ишлари, матбуот ва ОАВга мақолалар билан чиқишлари, илмий салоҳиятини баҳолаб, муносибларини сараладилар.    

 Вилоятнинг 126-Бешкент, 129- Косон, 131- Китоб, 134-Яккабоғ ва 136-Деҳқонобод сайлов округларидан кўрсатилган номзодлар орасидан 10 нафар иштирокчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га бўладиган сайловда иштирок этишга лойиқ деб топилди. 

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+