Сурхондарёлик энг фаол ёш парламентчилар сараланди

14.02.2023, 11:43

Сурхондарёлик энг фаол ёш парламентчилар сараланди

Бугун замонавий ёшлар ўзларининг эркинликлари, қонуний ҳуқуқлари билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал қилишга қодир ва демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнининг фаол иштирокчисига айланишмоқда. Буни Олий Мажлис ҳузурида фаолият юритаётган Ёшлар парламенти фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

Айни кунларда ушбу парламентга ёшларнинг манфаатларини қамраб оладиган муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал қилишда иштирок этадиган ёшлар саралаб олинмоқда. Хусусан, партиянинг вилоят Кенгашида бўлиб ўтган саралаш боқичида сайлов комиссияси аъзолари амалдаги Низомда кўрсатилган талаблар бўйича  номзодларга баҳо беришди. Номзодлар ўзларининг эришган ютуқлари, сайловолди дастурлари ҳамда кегусидаги режалари ҳақида сўзлаб беришди.

Шунингдек, уларнинг бугунги сиёсий жараёнлар, ёшларга оид қонунчилик бўйича билимлари ҳам синовдан ўтказилди. Танлов ниҳоясида эса  иштирокчилар орасидан энг муносиблари сайловнинг республика босқичида қатнашиш учун тавсия қилинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+