O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

16.02.2023, 18:43

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг ўтган йилда амалга оширилган ишлари ва жорий йилга мўлжалланган устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов иштирок этди.

Шунингдек, йиғилишда O’zLiDeP вилоят Кенгаши аъзолари, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам қатнашдилар.

Таъкидланганидек, партия ҳудудий кенгашлар ўз иш фаолиятини 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси, партия Сайловолди дастурида кўзда тутилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда  амалга ошириб келмоқда.

Ҳисобот даврида партия аъзолари сафини электорат вакиллари ҳисобидан кенгайтириш, жойлардаги корхона ва ташкилотларда партия қуйи бўғинларини тузиш, партиявий тарғибот-ташвиқот ишларини жонлантириш, уларни ОАВларда ёритишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Жойларда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида партия аъзолари сони йил давомида 12 640 нафарга ошиб, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатида  73 228 нафарни ташкил этди. Бошланғич партия ташкилотлари сони бугунги кунда 853 тага етди. Бу борада Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон туманларда қуйи бўғинлар тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларидаги фаолиятини ҳам кейинги пайтда давр талаблари даражасида олиб боришга эришилмоқда. Депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан аҳолини қийнаётган ва ечимини кутиб қолган муаммо ҳамда масалаларнинг 51 таси маҳаллий Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритилиб ижобий ҳал этилган.

2022 йил давомида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан жами 872 та депутатлик сўрови ижро органлари мансабдор шахсларига юборилган бўлиб, шундан 223 таси вилоят, 649 таси туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари ва партия гуруҳлари ҳиссасига тўғри келади.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан жойларда сайловчилар иштирокида  ўтказилган учрашув ва қабуллар давомида аҳолини қийнаб келаётган 1058 та масаланинг 935 таси ижобий ҳал этилиб, бир қатор мурожаатлар атрофлича ўрганиш ва мақбул ечим топиш мақсадида ваколатли идораларга юборилган.

Йиғилишда сўзга чиққан O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов Бухоро вилояти партия ташкилоти мамлакатимиздаги пешқадам ташкилотлардан бири эканлигини таъкидлаб, кейинги пайтда сиёсий тузилма фаоллари томонидан дастурий мақсад ва ғояларимизни амалга оширишга қаратилган муҳим тадбирлар, ўрта қатлам вакиллари иштирокидаги бир қатор учрашувларда давлатимиз раҳбари илгари сураётган вазифалар ижросини O’zLiDeP сайловолди платформасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини қайд этди.

- Вилоятда партиявий йўналишда бажариб келинаётган галдаги вазифалар доирасида диққат-эътибор берилиши лозим бўлган бир қатор муҳим масалалар ҳам борки бугун уларни алоҳида тилга олиб ўтмоқчи эдим, - деди ўз сўзида А.Хаитов.-Бу энг аввало асосий электоратимиз вакили бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент Фармон ва қарорларининг жойларда ўз вақтида бажарилишига боғлиқ. Айнан шу масалада партиямиз фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари масъулиятни ўз зиммаларига олиб, фидоийлик билан иш олиб боришларига тўғри келмоқда.

А.Хаитов шунингдек, аёллар ва ёшлар масаласи, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар ҳам доимий эътиборда бўлиб, бу борада аниқ натижадорликка эришиш лозимлигини айтиб ўтди.

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда вилоятда муқобил энергиядан фойдаланишнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Ушбу муҳим масала ҳам партия масъуллари ва фаоллари назоратидан четда қолмаслиги зарур. Бу эса мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиш истагида бўлган кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳаси вакиллари сафини янада кенгайтиришга олиб келади.  

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар бўйича партия фаоллари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. O’zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши раиси вазифасига Бухоро Давлат университети ректори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хамидов Обиджон Хафизович бир овоздан сайланди.

Йиғилишда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    790
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+