O'zLiDeP Фахрийлар кенгаши вакиллари ёшларни касб-ҳунарли бўлишда ўз ҳиссаларини қўшяпти
22.02.2023, 16:54
Кексаларга ҳурмат-эҳтиром қадимий қадриятларимиз сирасига кириб, иймон-эътиқодли, ихлосли ва нуроний кексаларнинг фазилатларидан ибрат олиш, уларнинг ҳаётий тажрибасини ўрганишга миллатимизнинг ҳар бир вакили ўзининг бурчи деб қарайди ва буни энг улуғ савобли ишлардан деб билади.
Шу мақсадда O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши ташаббуси билан “Навобод наслли парранда” МЧЖда “Кексалар ўгити – ёшлар мактаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда партия вилоят Фахрийлар Кенгаши раиси, “Навобод наслли парранда” МЧЖ раҳбари Ҳайдар Ўроқов ёшларга таълим-тарбия беришда, тадбиркорлик сир асрорларини ўргатиб, ўрнак бўлишда катта авлод вакилларининг тутган ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди. Уларнинг ҳаётий тажрибалари, миллатимизнинг урф-одатлари, тарихи ва маданиятини билишлари муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди.
Маълумот учун, бугунги кунда “Навобод наслли парранда” МЧЖ қошида “Паррандачилик ва узумчилик мактаби” ташкил қилинган бўлиб, жорий йилда мазкур мактабда 240 нафарга яқин ёшлар паррандачилик ва узумчиликни сир асрорларини ўрганишди. Аҳамиятли томони шуки, ушбу мактабда дарслар бепул ташкил қилинган. “Паррандачилик ва узумчилик мактаби” ташкил қилишдан мақсад ёшларни бўш вақтларини унумли ўтказиш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш орқали даромад топишларида ёрдам кўрсатишдир.
Шунингдек тадбирда, партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикрлашдилар. Кекса авлод вакиллари маҳаллаларда тиббий хизматлар, мактабларда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш ва бошқа масалалар бўйича тарғибот ишларини олиб боришда фаоллик кўрсатиш кераклиги айтилди.
Жаҳонгир Хўжамқулов,
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
Фикрингизни қолдиринг