Вобкентлик сайловчилар билан учрашув ўтказилди

10.06.2023, 12:09

Вобкентлик сайловчилар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг  сайловчилар билан илк учрашуви Вобкент туманидаги 27-маданият марказида  ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, фахрийлар, маҳаллий тадбиркор ва фермерлар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни O‘zLiDeP вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари Б.Очилов кириш сўзи билан очди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Хусусан, номзоднинг сайловолди дастурига кўра, аҳоли саломатлигини яхшилаш учун шарт-шароитлар тубдан яхшиланиши, “Гепатит С” касаллиги бор беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволаниши, 2024 йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилиши, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатилиши, ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг бола ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқ давлат ҳисобидан бепул даволаниши ва шу каби устувор мақсад ҳамда вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

OʻzLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+