Ишончли вакил хивалик сайловчилар билан учрашди
27.06.2023, 11:14
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев Хива тумани сайловчилар билан учрашди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, БПТ аъзолари иштирок этди.
Ишончли вакил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш, аҳолини турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича амалга оширилган ишларда жуда катта ҳиссаси борлигини таъкидлаб, бу саъй-ҳаракатлар келгусида ҳам янада юқори даражада олиб борилишини эътироф этди. Шундан сўнг номзоднинг 2023-2030 йилларга мўлжалланган бешта устувор мақсадининг мазмун-моҳиятини кенг шарҳлаб берди.
Уларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини таъминлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, хотин-қизларнинг оиладаги ва жамиятдаги ўрнини, нуфузини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, чегараларимиз даҳлсизлиги, халқимиз тинчлигини барқарор сақлаш йўлида белгиланган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.
Учрашувда ишончли вакил мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб-қувватлаб, овоз беришга барчани чақирди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айланади
04.05.2024, 11:50
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
Фикрингизни қолдиринг