Янги Ўзбекистон – хавфсиз ва тинчликсевар давлат
27.06.2023, 11:14
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков янгиободлик сайловчилар билан учрашди.
Янгиобод туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари – Ғайрат Абдиев, Феруза Нигматова, O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган стратегик мақсад ва вазифалар мазмун-моҳияти сайловчиларга атрофлича тушунтирди.
Номзод сайловолди дастурига кўра, узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқалари ва ўзаро ҳамкорликни барча соҳаларда ривожлантириш дастурий вазифа, деб белгиланган. Очиқ прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш давом эттирилади.
Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини фақат халқимиз ва давлатимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб боради.
Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ташаббуслари халқаро майдонда фаол илгари сурилади.
Қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожлантирилади.
Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.
Хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаб, уларнинг юртимиз тараққиётида фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилади.
Хориждаги ватандошларимиз орасида она тили, миллий маданият ва анъаналарни тарғиб этиш бўйича тизимли чоралар кўрилади.
Хориждаги юртдошларимизга дунёнинг исталган нуқтасидан мамлакатимиздаги давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имконияти яратилади.
Ўз навбатида кенг жамоатчилик вакиллари ҳам сўзга чиқиб, сўнгги йилларда туманда амалга оширилаётган ва ҳар бир хонадонга кириб борган ислоҳотлар самараси ҳақида гапириб, партиямиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.
Учрашув сўнгида ишончли вакил барчани партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб овоз беришга чақирди.
O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ҳамда Фарғона политехника институти ўртасида меморандум имзоланди
06.05.2024, 16:18
-
Шерободлик тадбиркор аёллар янги иш ўрни яратмоқда
06.05.2024, 16:16
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
Фикрингизни қолдиринг