Халқ ва армия – бир тану бир жондир

10.08.2023, 11:40

Халқ ва армия – бир тану бир жондир

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Шу муносабат билан, O'zLiDeP Янгиариқ туман Кенгаши томонидан 53008 ҳарбий қисмга қарашли Янгиариқ дала ўқув майдонида “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” шиори остида тадбир ташкил қилинди.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаев сўзга чиқиб кейинги йилларда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилаётгани, бугунги кунда фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этаётганликлари, ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган бебаҳо бойлик – тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилишда якдиллик билан хизмат қилаётганликларини эътироф этди. Барча ҳарбийларни қутлуғ айём билан самимий табриклади ҳамда мўътабар тупроғимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш йўлида олижаноб ва масъулиятли бурчини муносиб адо этиб келаётган ҳарбий қисм жасур ўғлонларига, уларнинг ота-оналари ва оила аъзоларига чин дилдан миннатдорчилик билдирди.

- Бугун қайси касб эгаси бўлмасин уларнинг қалбида катта ифтихор, ўтаётган ҳар бир кунидан миннатдорлик туйғуси бор, – дейди 53008 харбий кисм кичик сержанти Абдулхай Мадазимов. – Дунёда шарафли вазифалар жуда кўп, аммо улар ичида киндик қонинг томган Ватанни ҳимоя қилиш шарафлилар ичра шарафлисидир. Шу мақсадда ҳарбий қисмларда ҳам мустақиллик байрамини кенг нишонлашга доир байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ватан – бу инсонга ато этилган энг улуғ неъмат, аждодларимиз уйғоқ руҳи кезиб юрган табаррук гўша, уларнинг нафаси уфуриб турган муқаддас тупроқдир. Унинг мустақиллигини таъминлаш, келажаги учун хизмат қилиш эса ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ ҳарбийларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    645
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+