“Ўзбекистон–2030” стратегияси тарғиботига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

20.09.2023, 17:55

“Ўзбекистон–2030” стратегияси тарғиботига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

“Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари, партия аъзолари орасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия Фахрийлар Кенгаши фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, Ёшлар етакчилари ва хотин - қизлар фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раиси, туман Фахрийлар Кенгаши аъзоси З.Авазов сўзга чиқиб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар тўғрисида маълумотлар берди.

Таъкидландики, стратегияда белгилаб берилган устувор йўналишлар барча соҳа вакиллари шунингдек, тадбиркорлар учун шарт-шароит яратиш, янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш, ислоҳотларни жадаллаштиришга кўмаклашиш борасида зиммамизга улкан вазифалар юклайди.

Акмал Мирзоев,

O'zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+