Стратегиянинг тиббиёт йўналишидаги вазифалар ижроси ўрганилмоқда

05.10.2023, 15:40

Стратегиянинг тиббиёт йўналишидаги вазифалар ижроси ўрганилмоқда

“Ўзбекистон - 2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра юртдошларимизнинг ўртача умр давомийлигини ошириш, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш, оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш, онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш сингари аниқ вазифалар амалга оширилиши мақсад қилинган.

Стратегиядаги мазкур вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида партия депутатлик гуруҳлари вакиллари туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Ушбу шифохонада Стратегияда белгиланган ҳамда тиббиёт соҳасига оид вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

  • Кўрилди
    404
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+