Партиянинг истиқболлли кадрлар захираси талаба-ёшлар орасидан шакллантирилмоқда

06.10.2023, 17:01

Партиянинг истиқболлли кадрлар захираси талаба-ёшлар орасидан шакллантирилмоқда

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан Самарқанд давлат тиббиёт университетида O'zLiDePнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда университетдаги БПТ аъзолари, талабалар-ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Ф.Ғайбуллаев томонидан лойиҳа ҳамда O`zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиб этилиб ёшларга тушунтирилди ва партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, партияга аъзо бўлиш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+