Жиззахлик талаба ёшлар билан фикр алмашилди

10.10.2023, 16:59

Жиззахлик талаба ёшлар билан фикр алмашилди

O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Жиззах  Политехника Институтида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Абдулазиз Хўжаков, O’zLiDeP Жиззах вилоят, шаҳар Кенгашлари “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари,  талаба ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида талаба ёшларга “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти атрофлича талқин қилиб берилди. Айниқса, мустаҳкам тамал тошлари қўйилаётган Янги Ўзбекистоннинг келажаги ҳар тарафлама етук, замонавий илм-фан, касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллаган ёшлар қўлида эканлиги алоҳида таъкидланди.

Стратегияда белгиланган бир қатор мақсад ва вазифалар ҳам айнан шунга қаратилган. Замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, илмий фаолиятини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш шулар жумласидан.

Тадбирда талаба ёшлар ҳам сўз олиб, мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда ёшларнинг билим олишлари учун сўнгги йилларда яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида гапириб ўтдилар. Бунга жавобан улар ҳам яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишларини, ўзлари танлаган соҳанинг сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, келгусида Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида ташкилотчилар талаба ёшларни қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.

Абдукарим Исахонов, 

O’zLiDeP  Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+