Партиявий лойиҳалар орқали ёшларнинг ҳуқуқий билимлари янада оширилмоқда

12.10.2023, 17:57

Партиявий лойиҳалар орқали ёшларнинг ҳуқуқий билимлари янада оширилмоқда

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида Геология фанлари университети талаба-ёшлар иштирокида партиянинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилган давра суҳбати ташкил қилинди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари О.Собитов Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги, партия тизимида истиқболли ёш кадрлар заҳираси шакллантирилиши, ёшларда қонунчилик ташаббуси руҳини янада шакллантириш, бу жараёнга фаол иштирок этиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, Геология фанлари университети талаба ёшлари томонидан бугунги кунда сиёсий партияларнинг ўрни ва моҳияти, Парламентдаги ислоҳотлар юзасидан фикрлар тингланди.

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+