Талаба-ёшларга қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тушунчалар берилди

16.10.2023, 16:43

Талаба-ёшларга қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан тушунчалар берилди

O'zLiDeP Ёшлар қаноти ташаббуси билан «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтининг талаба-ёшлари иштирокида мулоқот ташкил қилинди. Унда O'zLiDePнинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашиш масаласига эътибор қаратилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари О.Собитов Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни тушунтириб ўтди, қабул қилинган ва муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаларига ўз таклифлари билан фаол иштирок этишлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти талаба ёшлари томонидан бугунги кунда сиёсий партияларнинг ўрни ва моҳияти, Парламентдаги ислоҳотлар юзасидан фикрлари тингланди.

  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+