“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди

17.10.2023, 15:01

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди

O'zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши томонидан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида O‘zLiDeP нинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда университетдаги БПТ аъзолари, талабалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда O`zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Ф.Ғайбуллаев томонидан лойиҳа ҳамда O`zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиб этилиб ёшларга тушунтирилди ва партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, партияга аъзо бўлиш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида партиянинг Самарқанд шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари, Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Б.Рахмонов ҳамда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Ж.Сайфуддиновалар томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

  • Кўрилди
    239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+