Артизан қудуқлари ва сув насослари қуёш панеллари орқали электр токи билан таъминланиш лозимлиги айтилди

10.11.2023, 17:00

Артизан қудуқлари ва сув насослари қуёш панеллари орқали электр токи билан таъминланиш лозимлиги айтилди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жойларда жамоатчилик назорати тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Стратегияда бир қанча устувор мақсадлар ва 5 та асосий вазифа белгиланган бўлиб, улардан бири сув ресурсларини сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишдир.

Сув ресурсларини тежаш борасидаги ислоҳотлар доирасида республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, суғориш тизими ва сувни тежовчи технологияларни ривожлантириш, “яшил энергия”ни кенг жорий этиш доирасида хусусий сектор бошқаруви ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш ҳамда “яшил энергия” технологияларини кенг жорий этиш доирасида насос станциялари томонидан электр энергияси истеъмолини камайтириш режалаштирилган.

Бу борада олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлик гуруҳи аъзолари Янгибозор туманида бўлдидар.

Туманда 994 гектар буғдой ва 309 гектар пахта даларига ёмғирлатиб ва томчилатиб сувғориш техналогиялари ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозиргача 18 та фермер хўжалиги ёмғирлатиб суғориш техналогияларини далаларга ўрнатишган. 130 та фермер хўжаликларида 720 кВ қувватли қуёш панеллари ўрнатилган. Мазкур қуёш панелларидан олинадиган электр энергияси ёрдамида сув насослари ва ёмғирлатиб сувғориш техникалари ва иссиқхоналар электр токи билан таъминланган. Бу эса ўз навбатида сув ва энергия ресурсларининг тежалишига олиб келади.

Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда ўртача 300 кун қуёшли бўлишини ҳисобга олсак, қуёш энергиясини турлича миқёсда ва ҳар хил мақсадларда – электр энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш, мева ва сабзавотларни қуритиш ва шу каби кўплаб мақсадлар учун ҳам қўллаш имконини беради.

Ўрганишлар давомида партия вакиллари фермер хўжаликларини сув билан таъминлайдиган асосий каналлар ва ариқларни бетонлаштириш жараёнлари билан ҳам танишдилар.  Янгибозор туманида 25 км каналлар ва ариқларни бетонлаштириш режалаштирилган. Натижада сувнинг ерга сингиб кетишининг олди олинади ва сув исрофи камайтирилади.

Партия вакиллари аҳоли ўртасида ҳам “яшил энергия” технологияларини кенг жорий этиш учун тарғиботларни кенгайтириш, аҳолининг дала томорқаларида ишлатиладиган артизан қудуқларни ва сув насосоларини қуёш панеллари орқали электр токи билан таъминлаш энергия тежамкорлигига ва электр энергияси учун ҳаражатлар камайишига олиб келишини таъкидладилар.

  • Кўрилди
    227
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+