Конституция – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси

07.12.2023, 17:57

Конституция – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси

Навоий вилояти «Иссиқлик манбаи» Давлат унитар корхонасида  Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси  қабул  қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция – Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

ЎзЛиДеП Кармана туман Кенгаши ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят Кенгаши ходимлари  туман Кенгаши депутатилари, Аёллар қаноти фаоллари иштирок этди.

- Бош қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир, – дейди туман кенгаши депутати Ш.Носирова. – Бугунги тадбирда мазкур ҳужжатда мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, ёшларнинг онги ва қалбида Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида эркин суҳбат қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси экани, фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари  батафсил тушунтирилди. 

  • Кўрилди
    296
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+