Дунёни фақат илм билан забт этиш мумкин

19.12.2023, 16:13

Дунёни фақат илм билан забт этиш мумкин

Навоий давлат педагогика институтида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида “Китоб – маънавият булоғи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Дунёни фақат илм билан забт этиш мумкинлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Илмни чуқур эгаллашнинг йўли эса битта – бу китоб ўқишдир. 

Китоб – асрлар оша ўзидаги маънолар хазинасини аждодлардан авлодларга авайлаб етказувчи воситадир. Унинг ҳар бир саҳифаси ҳикматларга бой ва дилларга рўшнолик киритиб, эзгу туйғуларни уйғотмоққа қодир. Шу боис сўнгги йилларда мамлакатимизда китоб мутолааси ва тарғиботи, китобхонлик маданиятини оширишга оид қатор қарор ва фармонлар қабул қилиниб, юртимизнинг барча ҳудудларида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоблар сонини эмас, китобхонлар салмоғини оширишга асосий эътибор қаратилмоқда. 

Тадбирда инсоният тамаддунида китобнинг тутган ўрни, адабиёт ва замон, китобхонлик маданияти хусусида сўз юритилди. Аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни китобга ошно этиш, китоб мутолаасини одобнинг ажралмас меъёрларидан бирига айлантириш, улуғ аждодларимизнинг бой илмий ва адабий мероси билан таништириб бориш “Дурдона” лойиҳасининг асосий мақсади эканлиги таъкидланди. 

Тадбир сўнггида фаол иштирок этган талабалар партиянинг “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, “Аёллар қаноти”нинг кадрлар захирасига қабул қилинди. 

ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар, институт профессор ўқитувчилари, “Аёллар қаноти” фаоллари ва талабалар иштирок этган ушбу тадбир том маънода китобхонлар билимларини, уларнинг маънавий дунёқарашини янада оширишга хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди. 

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+