“Тилда, фикрда, ишда бирлик” мавзусида илмий анжуман ўтказилди

12.01.2024, 18:32

“Тилда, фикрда, ишда бирлик” мавзусида илмий анжуман ўтказилди

Пойтахтимиздаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Тилда, фикрда, ишда бирлик” мавзусида илмий анжуман ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида буюк маърифатпарвар боболаримиз томонидан олға сурилган ғоявий-сиёсий, ижтимоий-маърифий ва ҳуқуқий-ахлоқий қарашлар, турли миллат ва элатлар ўртасида бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик тамойилларини қарор топтириш билан бирга, миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган интилишлар ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда, аввало, ёшларимиз учун чинакам ибрат намунаси эканлиги алоҳида қайд этилди. Бинобарин, жадид маърифатпарвар боболаримизнинг Ватан тараққиёти, миллат равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини янада кенг тадқиқ этиш, жадидчиликнинг ҳолати ва истиқболларини ҳар томонлама ўрганиш муҳим аҳамиятга касб этади. 

“Жадид” газетаси таҳририяти, жадидчилик ҳаракати бўйича илмий ишларни амалга оширган ёш олимлар, тадқиқотчилар ва ёшлар иштирок этган бугунги илмий анжуман ҳам Ватанимиз равнақи ва халқимиз озодлиги йўлида азиз жонларини фидо қилган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини янгича тафаккур асосида ўрганиш ҳамда тарғиб этиш мақсадига қаратилган. 

Анжуманда Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадидлар фаолияти, ҳаракатнинг маърифат ва ноширлик соҳасидаги ҳиссаси, миллий давлатчилик шаклланиши бўйича ижтимоий-сиёсий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, жадидларнинг илмий ва маданий мероси, уларнинг тадқиқотлари борасида олим ва тадқиқотчиларнинг маърузалари тингланди. 

Жадидларнинг мероси, уларнинг тадқиқотлари, жадидчилик ҳаракатини тадқиқ этишдаги янги натижалар юзасидан фикр алмашилди. 

  • Кўрилди
    699
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+