Депутат сайёр қабул ва жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаштирди

25.01.2024, 15:25

Депутат сайёр қабул ва жамоатчилик назорати тадбирларини ташкиллаштирди

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар инсон дарду ташвишларини енгиллатиш, унинг фаровон ҳаёт кечиришига қаратилган бўлиб, халқ билан бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича мутлақо янги тизим ишлаяпти. Буни жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабулларнинг йўлга қўйилиши ортидан одамларда муаммоларини ижобий ечим топиши мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғонганида ҳам кўришимиз мумкин.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Атхам Назирқулов ўз сайлов округида бўлиб, бу ерда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижроси юзасидан бириктирилган мақсадлар доирасида депутатлик ва жамоатчилик назорати тадбирларини ташкил этди.

Депутат томонидан Охангарон шаҳрида такшил қилинган сайёр қабулларда шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов билан биргаликда фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, уй-жой билан таъминланиш, ижтимоий таъминот, таълим, тадбиркорлик фаолияти, мол-мулкка нисбатан бўлган ҳуқуқини тиклаш, нафақалар тайинланишига доир қатор муаммолари тингланди. Мурожаатчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларга жойида ижобий ечим топиш чоралари кўрилиб, уларга амалий ёрдам, тавсиявий характерга эга бўлган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Депутат шунингдек, шаҳардаги Ёшлар марказида ҳам бўлиб, ўз бизнеси ва хусусий тадбиркорлигини бошлаш, самарали йўлга қўйиш ниятида бўлган бир гуруҳ оҳангаронлик ёшлар билан ҳам учрашди. Шижоат ва куч-ғайратга тўла ёшларнинг бизнес ва тадбиркорликка доир таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишди. Бизнес режаларини синчковлик билан кўздан кечирди. Уларга мамлакатимизда бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳанинг ҳуқуқий базаси, солиқ ва бошқа имтиёзлар, қулайлик ва имкониятлар ҳақида зарурий маълумотлар берди.

Атхам Назирқулов ўз сайловчилари билан ўтказилган учрашувларда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг муқаддимасида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида белгиланган муҳим нормани киритилиши юксаклик сари интилаётганимиздан далолат экани хусусида сўз юритди.

Унинг таъкидлашича, аҳоли кўтарган муайян масалалар депутат сўровлари асосида тегишли мансабдор шахслар томонидан ижобий ҳал этилиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланмоқда.

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётади. Айни шунинг учун ҳам халқ билан очиқ ва самимий мулоқот олиб бориш, жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни батафсил ўрганиш ва уни ҳал қилиш чораларини кўриш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятининг асосий мезонига айланган.

Хусусан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида шикоят, аризалар ва таклифлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг амалга оширилиб, таъсирчан парламент назорати ўрнатилган.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    162
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+