Маҳалла ёшлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди

13.02.2024, 09:39

Маҳалла ёшлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди

O’zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ташаббуси билан Шароф Рашидов туманидаги “Хавослик” МФЙда “Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси  доирасида ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизлар учун навбатдаги маҳорат дарси ташкил этилди.

          Мазкур маҳалладаги 1244 хонадонда 8053 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 22 нафар тадбиркор аёл фаолият олиб боради. Айни пайтда бу ерда томорқачилик, тикувчилик ва бошқа соҳаларга хотин-қизларни жалб қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

          Партия  фаоллари томонидан ташкиллаштирилган “Маҳорат дарси” ҳам ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми бўлди.

          Амалий семинар тарзида ташкил этилган “Маҳорат дарси” давомида  тажрибали томорқачи Нафиса Бўриеванинг иш тажрибаси ўрганилди.

          Нафиса Бўриева томорқачилик фаолияти билан бундан 3 йил олдин шуғулланишни бошлаган эди. Айни пайтда оила аъзолари 7,5 сотих майдонда қулупнай кўчатлари етиштиришмоқда.  Хонадондаги кафтдеккина майдондан йилига 100 миллиондан ортиқ соф даромад қилиш имконияти бор.  

          Тажрибали томорқачининг иш тажрибасини ўрганиш учун жалб қилинган маҳалла хотин-қизлари ҳам буни ўз кўзлари билан кўриб ишонч ҳосил қилдилар. Ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоблар олдилар. Амалий семинар якунида Нафиса Бўриева томонидан ўз томорқаларида қулпнай етиштириш иштиёқида бўлган хотин-қизларга текин қулупнай кўчатлари тарқатилди.

Саида Умаралиева,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+