Жиззахлик депутатлар ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

29.02.2024, 11:35

Жиззахлик депутатлар ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан   Жиззах Архитектура ва қурилиш техникумида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Нигора Асқарова, вилоят ҳудудий партия ташкилоти ҳодимлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Мазкур таълим муассасаси 2021 йил ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда бу ерда 4 та мутахассислик бўйича 102 нафар талаба таҳсил олмоқда. Бундан ташқари техникум қошида қурилиш соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш маркази ташкил қилинган бўлиб, 100 нафардан ошиқ ишсиз фуқаролар 5 та мутахассислик бўйича касб-ҳунарга  ўқитилмоқда. Эътиборли томони, улар мазкур курсларни битириб чиққач, турли хил ташкилотлар томонидан бандлиги таъминланади.

Учрашувда тадбир иштирокчиларига “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан партия фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Сўнгра ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди. Бўлажак қурувчилар мулоқот чоғида кўплаб долзарб масалалар юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтдилар. 3 нафар талабаларнинг турли хил муаммолар юзасидан қилган мурожаатлари эса депутат назоратига олинадиган бўлди.

Холбек АСАТОВ,

Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+