Қуйи бўғин фаолиятига қандай баҳо берилди

05.04.2024, 13:09

Қуйи бўғин фаолиятига қандай баҳо берилди

Нарпай туманидаги 100 дан ортиқ партия фаолларини бирлаштириб келаётган Марказий шифохона қошидаги БПТ да навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида  соҳалар кесимида маълумотлар берилди.

Шунингдек йиғилиш давомида маърузачилар томонидан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда мамлакатимизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга бўлган эътибор ва шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

- Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ролини ошириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда, – дейди мазкур туман шифохонаси шифокори, БПТ раиси  А.Худойбердиев.

Ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфида 6 та оилавий шифокорлик пункти, 2 та оилавий поликлиника мавжуд бўлиб, жами 1718 нафар малакали шифокорлар, ҳамширалар ва ишчи ходимлар меҳнат қилиб келмоқда.

Йиғилиш якунида мазкур қуйи бўғиннинг 2024 йилдаги иш-режасини тасдиқладилар ва муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, БПТ раислигига А.Худойбердиев қайта сайланди.

  Камола Ахмеджанова,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

масъул ходими

  • Кўрилди
    105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+