Депутатлар жарқўрғонлик сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди

21.04.2024, 12:27

Депутатлар жарқўрғонлик сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов, Қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматовлар  иштирокида Жарқўрғон туман ҳокимлигида тадбир ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари У.Рўзибоев, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.     

Дастлаб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси,  Сайхунобод тажрибаси бўйича ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ишларини жадаллаштиришга қаратилган қонун мазмун-моҳияти борасида сўз борди.  

Сўзга чиққан депутатлар қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, жумладан, жорий йилнинг 16 апрель куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-қарори бўйича тушунчалар берилди. Мазкур қарор истеъмолчиларни ёқилғи энергетика маҳсулотлари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттиришга хизмат қилади. Учрашувда шулар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Худди шундай учрашув туманнинг «Янги ариқ» маҳалласидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳам бўлиб ўтди. Унда "маҳалладаги еттилик" фаолияти йўлга қўйилгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани борасида сўз борди.

Шунингдек, тадбирда хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агроном хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар учун маҳалла кафиллигини жорий қилишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.

         Учрашув якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди. Билдирилган таклифлар батафсил кўриб чиқилиб, саволларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+