O’zLiDeP фаоли 7 кишини иш билан таъминлади

21.04.2024, 13:47

O’zLiDeP фаоли 7 кишини иш билан таъминлади

Термиз шаҳридаги “Эски Термиз” маҳалласида ҳам тадбиркорлик билан шуғулланаётган ишбилармон аёллар кўпчиликни ташкил этади. “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг “Эски Термиз” маҳалласи босқичида ана шундай тадбирлиларнинг фаолияти ўрганилди. 

Хусусан, ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти ҳамда Термиз шаҳар Кенгаши, “Аёллар қаноти” вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари Тўхтагул Жумақулова раҳбарлик қилаётган "Орзу Термиз" касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди. Марказда асосан ҳамширалик иши бўйича 3 ойлик ва 6 ойлик курсларда "Аёлар дафтари", "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари" да турган хотин-қизлар ўқитилади. Ёш тадбиркор ушбу ўқув курсларининг филиалларини воҳанинг яна 7 та ҳудудида ҳам йўлга қўйган.

— Марказимизнинг Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор туманларида биттадан, шунингдек, Термиз шаҳрида 2 та филиали ҳозирда фаолият юритмоқда, — дейди Тўхтагул Жумақулова. — Ушбу филиалларда 7 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаганмиз. Ҳозирда ўқув курсларини 1,5 мингдан ортиқ хотин-қиз тамомлашга улгурди. Келгусида уларнинг сонини яна оширишга ҳамда ҳунар ўргатадиган бошқа ўқув курсларини ҳам йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

 

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+