Чекка қишлоқларда яшовчи хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил қилинди

21.04.2024, 13:50

Чекка қишлоқларда яшовчи  хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил қилинди

O’zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти бу ерда“Аёллар қаноти” гуруҳи ҳамда партия Бахмал туман бўлими ташаббуси билан  “Соғлом оила-мустаҳкам оила!” лойиҳаси доирасида тумандаги  “Grand Medikal Сentre” кўп тармоқли хусусий клиникаси ва диагностика марказида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Таниқли шифокор Асқар Сафаров раҳбарлик қилаётган  ва 2020 йилдан буён аҳолига сифатли тиббиёт хизматларини кўрсатиб келаётган мазкур клиникада 11 нафар малакали шифокорлар ҳамда 20 нафар ўрта тиббиёт ходимлари хизмат қилади. Таъкидлаш лозимки, мазкур клиника билан O’zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти  “Аёллар қаноти” гуруҳи ўртасида доимий  алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда  ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила аъзолари учун бепул кўриклар мунтазам равишда ўтказиб келинади.

Чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик давомида ушбу ҳудуддаги Файзобод, Оқтош МФЙ ва Ўсмат шаҳарчаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, 45 нафарга яқин уй бекалари қамраб олинди.

Тиббий кўрик давомида замонавий ускуналар текшируви ва  шифокорлари қабулида бўлган хотин-қизлар малакали мутахассислар кўригидан ўтиб, керакли тавсиялар олдилар.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида бундай бепул тиббий кўриклар вилоятнинг бошқа  туман ва  шаҳарларида ташкил этилмоқда.

 

Саида Умаралиева,  

O’zLiDeP Жиззах вилояти ҳудудий партия ташкилоти 

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    142
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+