Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби

21.04.2024, 14:19

Келажак авлодга муносиб иш ўринини яратиш бугунги давр талаби

2024 йилнинг 18 апрель куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ташкилий-партиявий ишлар бўлими ходимлари Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўтказилган “Карера куни”да иштирок этди.

Ушбу таълим даргоҳда бугунги кунда  11 бакалавриат таълими ва 14 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади. Макур ярмаркада 100дан ортиқ мамлакатимизнинг нуфузли ташкилотлари иштирок этди.               2024 йилда университетни жами 1221 нафар шундан 1195та бакалавриат босқичини 216 нафар магистрлар тамомлайди. Ярмарка давомида талабалар билан суҳбат ўтказилиб Сиёсатшунослик, тарих, иқтисод  факультетларининг 19 нафар битирувчи талабалари партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди, шунингдек 4 нафар битирувчи талаба билан стажировка ўташ бўйича бирламчи шартнома тузилди.

  

  • Кўрилди
    185
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+