Депутат Бувайда туманида хусусий боғчалар, клиникалар ва маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди

29.04.2024, 17:13

Депутат Бувайда туманида хусусий боғчалар, клиникалар ва маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова Бувайда туманида аҳоли билан бевосита мулоқот қиляпти, муаммолари ва таклифларини ўрганяпти.

Учрашувлари давомида кичик ёшдаги болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратди.

Бувайда тумани "Араб" маҳалласидаги "Гуласал она авлодлари" номли ДХШ асосида иш бошлаган 150 ўринли боғча фаолияти билан яқиндан танишилди.

Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари билан бўлган ўзаро самимий мулоқотларда сўнги йилларда жадал ривожланаётган мактабгача таълим соҳалардан бири бўлган тизимда хусусий сектор улушини ошириш хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчилик тобора такомиллаштирилаётгани хусусида фикр юритди. Мактабгача таълимнинг нодавлат секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Қонун, Қарор ва Фармонлар мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушунтиришлар берди.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, бугун давлат боғчалари билан хусусий боғчалар нархи ўртасидаги тафовут ҳам бартараф этилганига эътибор қаратди. Тизимда соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда таълим хизматлари турини кўпайтириш, сифат жиҳатдан яхилаш масалаларига ҳам устувор аҳамият берилаётганини алоҳида эътироф этди.

Мавлуда Ибрагимова тумандаги маҳалла еттилиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Учрашувлари давомида аҳоли муаммоларини ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўрди.

Шунингдек, Гузар маҳалла марказида жойлашган "Нур Мед Бувайда" хусусий клиника фаолияти билан ҳам танишилди.

Мазкур клиникада гинекология, логопед, лор, невропотолог, УВЧ хизматлари йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Депутат ушбу клиникада меҳнат қилаётган тажрибали шифокорлар билан суҳбатлашди.

Мулоқотда соғлиқни сақлаш соҳасида хусусан, хусусий тиббиётга берилаётган имкониялар ва имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтилди. Тадбиркорнинг таклифлари ва фикрларини тинглади.

Депутат Мавлуда Ибрагимова Бувайда туманида аҳоли билан бевосита мулоқоти давомида Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашеванинг хонадонида бўлди. Опа билан дилдан суҳбат қурилди.

  • Кўрилди
    154
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+