Хусусий оилавий корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фаолиятимиз мезони

29.04.2024, 20:54

Хусусий оилавий корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фаолиятимиз мезони

Сўнгги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари ҳам оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада жонлантириш ишида камарбаста бўлишмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ўрганаркан, бунда оилавий корхоналарнинг муҳим ўрин тутишига эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир қарорига мувофиқ, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг Ўрта Чирчиқ туманидаги ижросини синчковлик билан ўрганди.

Бунда ҳудуддаги ҳар бир оила ва хонадонларни тадбиркорлик билан шуғулланиш салоҳияти, истак ва таклифлари, оилаларнинг тадбиркорлик ғояси ва кўникмаси, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлиги, ҳовли ва кўп қаватли хонадонларда яшовчи ҳар бир оиланинг тадбиркорлик салоҳияти ва имкониятларини таҳлил қилиш, яшаш ҳудудининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишлари учун кенг қамровли йўналишлар бериш ва кўмаклашиш масалаларига алоҳида урғу берди.

Ўрта Чирчиқ туманидаги замонавий мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “QORASUV MEBEL SAVDO” оилавий корхонасига ташриф буюрган депутат ҳамда партия Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиевлар корхона раҳбарияти билан олиб борилган мулоқотлар мобайнида мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш – амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиши ҳисобланиши хусусида фикр юритишди.

Электр энергияси тежамкорлиги масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган корхонада муқобил ва барқарор энергия турларидан бўлган қуёш панелларидан самарали фойдаланилаётгани ҳам таҳсинга сазовор эканини қайд этишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2022 йилда қуриб, ишга туширилган корхонада бугун 200 га яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилишади. Умумий қиймати 40 миллиард сўмни ташкил қилувчи корхонада “Туркистон” МФЙ аҳолисининг катта қисми фаолият юритади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

 

 

 

 

  • Кўрилди
    170
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+