O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви

10.05.2024, 16:44

O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви

Жорий йилнинг 10 май куни Пекин шаҳрида OzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги делегация вакиллари Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий Қўмитаси халқаро бўлим мудири Лю Цзяньчао билан самарали учрашув ўтказди.

Актам Хаитов таъкидлаганидек, Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Буларнинг барчаси мамлакатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот, шунингдек давлат раҳбарлари иштирокидаги мунтазам саммитлар самарасидир. Тарихий ҳужжат — Ўзбекистон-Хитой муносабатларини барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқадиган давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шу тариқа, сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошиб, 2023 йилда 14 миллиард долларлик рекорд даражага етди. Хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони уч баробар ошди. Келгуси йилларда бу кўрсаткични, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш, савдони кенгайтириш ҳисобига 20 миллиардга етказиш имкониятлари мавжуд.

ЎзЛиДеП Ўзбекистон ва Хитой дўстлигини мустаҳкамлашда халқ, парламентлараро ва партиялараро дипломатияга катта аҳамият қаратаётгани қайд этилди. Жумладан, сўнгги вақтларда ХКП билан партиялараро ҳамкорлик янада фаоллашди. Бу борада давлат раҳбарларининг қарорларини, жумладан, “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги ишларни амалга оширишни изчил давом эттиришда сиёсий партияларнинг иштирокини янада кучайтириш алоҳида эътиборга лойиқдир. Партия қурилиши жараёнлари, жумладан, кадрлар тайёрлаш, тарғибот-ташвиқот ишлари, электорат билан ишлаш ва ҳоказолар бўйича тажриба алмашиш ҳам қизиқиш уйғотмоқда.

Ўз навбатида, Лю Цзяньчао Хитой ва Ўзбекистон яхши шерик ва дўстлар экани, “win - win” тамойилларига асосланган ўзаро манфаатли алоқаларга эга эканини таъкидлади. Бу Хитой ва Ўзбекистонга синергия эффектига эришиш, яъни ҳар бир муваффақиятга чин дилдан қизиқиш билдириш ва максимал саъй-ҳаракатлар туфайли ғалабалар сонини ошириш имконини беради.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Президент Ш.Мирзиёевнинг стратегик раҳбарлиги ва шахсий кўмагида Хитой-Ўзбекистон муносабатлари турли соҳаларда сифат жиҳатидан жадал юксалиш ва модернизация, сиёсий ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг “олтин даври”га қадам қўйгани таъкидланди.

Лю Цзяньчао, шунингдек, ХКП ва ЎзЛиДеП ўртасида алоқалар ўрнатилганидан буён томонлар дўстона фикр алмашиш ва қўшма тадбирларда иштирок этишни қўллаб-қувватлаб келаётганини алоҳида таъкидлади. ХКП ўзаро манфаатли масалалар бўйича келишувларга эришиш, давлат раҳбарларининг қўшма қарорларини амалиётга татбиқ этиш, партия қурилиши соҳасида тажриба алмашишни кенгайтириш учун ЎзЛиДеП билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

 

ЎзЛиДеП Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+